БУ ЁЪЛЛАР НУРАФШОН МАНЗИЛЛАРГА ЭЛТАДИ

Дунё андозаларига мос, кенг автомобил йўлларини қуриш учун миллиардлаб маблағ, юзлаб ишчи кучи зарурлигини соҳа вакиллари, айниқса, йўлсозлар яхши билади. Жаҳон тажрибасида ҳам йўлларни барпо этиш кўп харажат талаб этадиган юмуш ҳисобланади. Сўнгги йилларда вилоятимизда кенг ва равон магистраллар, энг сўнгги технологик ютуқларни ўзида мужассам этган муҳташам кўприклар, ер ости ва ер усти йўлларини қуриш кўлами ва сифати ортиб бормоқда.

Айни кунларда Боёвут тумани «Бекат» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-654 г «Боёвут темир йўл разъезд» автомобил йўлининг 0-1 км қисмида Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўллар илғор ёндашувлар асосида қайта қурилиб, янги кўриниш касб этмоқда.Массивда янги тушган йўллар нурафшон манзилга айланмоқда. Инсонларнинг қалбларига ҳам фаровонлик олиб кириб, дилларида розилик, шукроналик ҳисларини уйғотмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan