Эътибор ва ғамхўрлик кўнгилларга ёруғлик олиб кирмоқда

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Боёвут туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан Боёвут туманида 40 нафар ёлғиз-кекса ва ёлғиз яшовчи нафақахўрлар рўйхатга олинган. Уларнинг барчасига малакали ҳамширалар хизмат кўрсатади.

2021-йил 9-августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари (электрон юритмали ногиронлар аравачаси, ақлли соат, овоз чиқарувчи тиббий термометр ва тонометр, йиғма Брайл алифбоси бериш) тўғрисида”ги ПҚ-5217-сонли қарорига мувофиқ Боёвут туманида 6 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга электрон юритмали ногиронлар араваси, 23 та овозли электрон қон босими тонометри, 6 нафар беморга овозли термометр, 3 та кўзи ожизлар ҳассаси берилди.

Кексалик сабаб бирмунча қийинчиликларга дуч келаётган фуқароларга эътибор мунтазам давом эттирилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan