«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш расман якунланди

Овоз бериш босқичи якунларига кўра Боёвут тумани бўйича жами 5 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун уч миллиард тўққиз юз беш миллион сўм маблағлар йўналтирилади.

Овоз бериш босқичи якунларига кўра Боёвут туманида қуйидаги лойиҳалар энг кўп овоз тўплади:

1️⃣ «Боёвут тумани Қарапчи маҳалласида жойлашган 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун спорт майдончаси қуриш»
Ташаббус муаллифи: Мирзакул Каримов
Тўпланган овозлар сони: 3604 та
Талаб этиладиган маблағ: 1 010 000 000 сўм.

2️⃣ «Боёвут тумани Муқумий маҳалласи аҳолисига оқова сув билан таъминлаш учун сув тортиш иншоатини ўрнатиш ва 3-кмгача сув йўли учун латок ўрнатиш»
Ташаббус муаллифи: Жавлонбек Файзуллаев
Тўпланган овозлар сони: 3309 та
Талаб этиладиган маблағ: 995 000 000 сўм

3️⃣ «Боёвут тумани Маънавият маҳалласида жойлашган 52-сон умумтаълим мактаби ҳудудида замонавий болалар спорт майдони қуриш»
Ташаббус муаллифи: Жалолиддин Ғайбуллаев
Тўпланган овозлар сони: 3279 та
Талаб этиладиган маблағ: 1 150 000 000 сўм

4️⃣ «Боёвут тумани Олмазор маҳалласида жойлашган 8-сон умумтаълим мактаби ҳудудида замонавий болалар спорт майдони қуриш»
Ташаббус муаллифи: Элёр Пиримқулов
Тўпланган овозлар сони: 3266 та
Талаб этиладиган маблағ: 600 000 000 сўм

5️⃣ «Боёвут тумани Анорзор маҳалласида жойлашган кичик футбол майдонини қайта таъмирлаш»
Ташаббус муаллифи: Малика Шукурова
Тўпланган овозлар сони: 3248 та
Талаб этиладиган маблағ: 150 000 000 сўм

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan