Электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда

Боёвут тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туманнинг “Жўлангар” ҳамда “Совотобод” МФЙ ҳудудларидаги электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Обод қишлоқ» давлат дастурига биноан кенг коъламли қурилиш ва монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Туманнинг “Жўлангар” маҳалласи ҳудудида 13 км масофага электр энергияси йўқотишлари кам боълган изоляцияланган сим (СИП) ҳаво тармоғи тортилиб, бир дона 400 кВА трансформатор ўрнатилди,бундан ташқари яна 4 та трансформатор жорий таъмирланиши режалаштирилган.

“Совотобод” маҳалласи ҳудудида “Обод қишлоқ” давлат дастурига асосан 5 км 300 метр масофага электр энергияси йўқотишлари кам боълган изоляцияланган сим (СИП) ҳаво тармоғИ тортиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 3 км масофага изоляцияланган сим (СИП) ҳаво тармоғи тортилди, бир дона 63 кВА трансформатор пункти ўрнатилди. Лойиҳа якунига қадар яна 2 дона замонавий трансформатор пункти оърнатиш режалаштирилган.

Реконструкция ишлари тоълиқ якунлангандан соънг жами 7000 дан ортиқ аҳоли хонадонига электр энергия етказиб бериш сифати яхшиланади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan