Теримчилар билан учрашув

Айни кунларда туманимиз далаларида деҳқонларимиз минг машаққат билан етиштирган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.

Бугун туман ҳокими Дилфуза Уралова томонидан ҳудудлардаги фермер хўжаликлари теримчи ва ҳашарчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида туманимизга Фарғона вилоятидан келган ҳашарчилар учун дастурхон ёзилиб, ноз-неъматлар улашилди. Пахта ҳосилининг хар бир мисқолини териб олаётган ташаббускор аёллар ва теримчилар билан суҳбатлашиб, уларга куч-қувват тилади. Кун давомида фаол бўлган теримчиларга эсдалик совғалари улашилди.

Шундан сўнг хушовоз хонандалар томонидан шўх-қўшиқлар куйланиб, йиғилганлар рақсга тушдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan