Боёвутда инкубатор ва субсидия тарқатилди

Куни кеча Боёвут туманида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шунингдек ўз-ўзини банд қилиш истагидаги аҳолига инкубатор ва субсидия тарқатилди.Шу куннинг ўзидаёқ соҳа ходимлари томонидан ўқув-амалий семинар ташкил этилиб, бўлажак тадбиркорларга инкубатордан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Эзгу ташаббус эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик дастури асосида амалга оширилмоқда. Йил давомида паррандачилик тармоғини жадал ривожлантириш мақсадида туманда 57 нафар фуқарога мини-инкубатор топширилиб, ҳудудларда драйвер сифатида паррандачилик ўсиш нуқтаси яратилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan