Боёвутда “Беш ташаббус” олимпиадасининг волейбол мусобақалари ўтказилди

Туманнинг барча маҳаллаларида старт олган беллашувларда 16-21 ҳамда 22-26 ёш тоифалари бўйича жамоалар иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, ҳар бир жамоа ўз кўчаси номидан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ҳолда сектор, туман, вилоят ҳамда Республика босқичига йўлланмани қўлга киритиш мақсадида беллашадилар. Мусобақанинг беш босқичли “Беш ташаббус” олимпиадаси деб номлангани ҳам шундан.

Жамоаларни шакллантиришда маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ўрни аҳамиятли. Ёшлар етакчилари ўзлари етакчилик қилаётган маҳалла ҳудудидан спортчи ёшларни саралаб, жамоаларни шакллантиради. Масалан, Боёвут туманидаги Садриддин Айний маҳалласи 16-21 ёш тоифаси келаси босқичлардан муваффақиятли ўтиши кутилмоқда.Сабаби, ушбу маҳаллада доимий тарзда спорт мусобақалари ташкил этилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари йўлга қўйилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan