Боёвут тумани ҳокимининг 2022-йил 7-сентябрдаги 267-9-123-Қ/22-сонли қарорига асосан «Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқинчи сессияси 2022-йил 15-сентябр куни соат 10:00 да туман ҳокимлиги катта мажлислар залига чақирилди»

Сессия кун тартибида:

  1. Боёвут тумандаги жиноий суд раиси (Ш.С.Исмаилов)нинг 2022-йил биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида.
  1. Умматкулов Туйчибек Умматкуловични Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокимининг Инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида.
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрда қабул қилинган ПҚ-31-сонли қарорнинг 19-бандини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг июл-август ойлари давомида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги бўйича Сирдарё вилояти Боёвут туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Эшонқуловнинг ахбороти тўғрисида.
  1. Туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, коррупсия ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Абрамовнинг ҳисоботи тўғрисида.
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-декабрдаги “Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан” ПФ-5283-сонли фармонининг туманда ижро этилиши бўйича туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ў.Сарибоевнинг ҳисоботи тўғрисида.
  1. Туманда оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, оила муносабатларини яхшилаш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан туман ҳоким ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Бердиярованинг ҳисоботи тўғрисида.
  1. Боёвут тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Халматовнинг 2022-йил 2-чорагида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш ҳолати тўғрисида.
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-апрелдаги “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори ижроси юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида.
  1. Боёвут туманидаги 11, 51-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлари лавозимига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида.
  1. бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати