«Facebook» ижтимоий тармоғи фойдаланувчисининг мурожаати юзасидан расмий муносабат

Мирзаобод туманининг «Янги ҳаёт» маҳалласи «Баҳор» кўчасидаги аҳоли томорқа ер майдонларига ПР-4-1-8 канали орқали оқар сув етиб келиши ҳамда ушбу каналда оқар сув вақтинча тўхтаб қолганлиги масаласи ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида мазкур ПР-4-1-8 каналининг узоқ йиллар давомида таъмирланмай ишлатиб келинганлиги натижасида каналнинг дамбалари чўкиб яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги ва канални сувдан фойдаланиш меъёридан тушиб кетганлиги аниқланди.

Foto: Boyovut tumani axborot xizmati

Ҳозирги кунда ПР-4-1-8 канали бетонлаштириш ва сув иншоотларини таъмирлаш ишлари якунланган. Боёвут ва Мирзаобод туманларига аҳоли ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига хизмат қилиб келган мазкур канал 2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида йўл-коммуникасия тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш дастури доирасида реконструкция ишлари амалга оширилиб, жорий йилнинг 12 июл кунидан бошлаб Боёвут туманидан Мирзаобод туманига сув ўтказилмоқда. Айни кунларда ушбу каналда 0,5 м3/с сув берилмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan