
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатларидаги Маями шаҳрида карате (WУКФ) бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган ва унда Боёвут туманидаги 34-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Фазлиддин Фахриддинов олтин медални қўлга киритиб, мутлоқ жаҳон чемпиони бўлган эди.
Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтган чемпион Фазлиддин Фахриддиновнинг ғалабаси Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова томонидан эътироф этилиб, компютер ва эсдалик совғалари топширилди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.