АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРИХИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Одамлар ҳисобини юритиш амалиёти илк бор милоддан аввалги уч минг йилликдан бошланган. Бу жараён дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, хусусан, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Бу ислоҳотдан кўзланган мақсад, солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган.

Илк ўрта асрларда мазкур тартибот бирмунча такомиллашади. Аҳолини ҳисобга олиш элементлари хўжаликларнинг ёзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашади. Уларда одамлар ёки оилалар эмас, балки уй-жой каби солиққа тортиш бирликлари биринчи ўринга қўйилганди. Финляндияда ХВИ асрда аҳоли сони рўйхатини олиб бориш бошланган. Давлатнинг мақсади – биринчи ўринда аҳолини солиққа тортиш ва йигитларни ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ бўлган. Ўша даврда Швеция ўзининг шарқий қисми бўлган Финляндияни қўшганда ҳам аҳолиси кам, камбағал давлат эди. Шу сабабли ҳам давлат йирик-йирик маъмурий аппарат ва армияни сақлаб туриш учун ҳарбий хизматга мажбур бўлган йигитлар ва солиққа тортиладиган аҳоли ҳамда унинг мулки тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим эди.

Аҳолининг рўйхатида жойлашган ва бутун Финляндияни ўз ичига олган ахборот таркиби ўзининг кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Ахборот базаси мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳақидаги аниқ ва эътиборга лойиқ маълумотларни ўз ичига олади. Фуқаро тўғрисидаги энг муҳим маълумот унинг исми ва фамилияси, туғилган жойи ва санаси, ҳамда фуқаролигидир. Шунингдек, фуқаронинг оилавий аҳволи (турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси) ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот ҳам муҳимдир.

ХВИИИ аср ўрталаридан Ғарбда аҳолини ўрганишга қизиқиш ортади. Австрия, Голландия, Дания, Испания, Япония, Америкада одамлар ҳисобини юритишга киришилади. Бироқ бу ҳисоб-китоблар бутун бошли аҳолини қамраб ололмаганди.
Ўттиз йил ўтгач, Италия, Испания, Англия, Ирландия, Австрия, Франсияда рўйхатга олиш ишлари бошланди. 1851-йилда Хитойда, кейин Японияда (1871) ва ниҳоят Россияда аҳоли рўйхатга олинди.

Аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ замонавий босқич ХХ асрнинг ўрталаридан бошланди. Бир қатор Осиё мамлакатларида, шунингдек, Африкада аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди. Бу янги мустақил давлатлар пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. Ўтган асрнинг 70-йилларида Яман, БАА, Саудия Арабистони каби мамлакатларда биринчи маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди. ХХ асрнинг охирига келиб, аҳолини рўйхатга олиш дунёнинг деярли барча давлатларида амалга оширилди.

Саидазим Хотамов,
туман аҳолини рўйхатга олиш бўлими боишлиғи.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan