Хирмонга барака, боёвутлик ғаллакорлар!

Боёвут тумани бободеҳқонлари ғалладан улкан хирмон яратишди.

Туманда 2022 йил ҳосили учун 12,5 минг гектар майдонда ғалла парваришланиб, хирмонга 29 минг тонна сара дон етиштириб берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ғалладан мўл ҳосил олишда ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган тизим асосида уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва иш ҳақиларининг ўз вақтида етказиб берилиши зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилишига замин яратди.

Ушбу улкан ризқ-рўз хирмонининг яратилишида боёвутлик миришкор деҳқонлар, тажрибали фермерлар, ўз ишини устаси бўлган механизаторлар, сувчилар, жонкуяр агрономларнинг ҳиссаси, айниқса беқиёс.

Фермерларимизнинг кайфияти баланд ва бугунги кунда даладаги ғаллани сўнгги мисқоли қолгунча ўриб олишга бор куч-имкониятини сафарбар қилиб, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш ниятида.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan