Боёвут туманида мукаммал таъмирдан чиқарилган подстансия очилиши ва журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташаббуси билан жорий йилда тегишли манзилли дастур асосида Республика миқёсидаги 110/35/10 кВ кучланишли нимстансияларнинг умумий ҳолатини ўрганиш, хусусан уларнинг техник ҳужжатларини тартибга солиш, нимстансияларда АСКУЕ тизими жорий этилганлиги ҳолатини ўрганиш, рақамлаштириш жараёнлари, нимстансия хизматидаги ходимлар ишини ташкил қилиш, электр ускуна ва биноларини мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш, атроф-ҳудудини ободонлаштириш ҳамда бошқа амалий ишларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилган.

Ушбу топшириққа асосан Боёвут тумани Маданият маҳалласида жойлашган, туманнинг 17 та маҳалласини электр энергия билан таъминлайдиган “Достон” подстансиясида АСКУЕ тизимига улаш, рақамлаштириш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилди. Хусусан, “Достон” подстансиясининг атрофи ва ички майдонини ободонлаштириш, бино ва ускуналарни янгилаш, реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларини тўлиқ навбатдан ташқари текширувдан ўтказилиш, аниқланган камчиликларни жойида бартараф қилиш каби ишлар амалга оширилди.

Бугун “Сирдарё ҲЕТК” АЖ ҳамда туман ҳокимлиги томонидан 110/35/10 кВли “Достон” подстансиясининг мукаммал қайта таъмирдан кейинги очилиш маросими ташкил этилди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги
Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Шунингдек, очилиш маросими доирасида сирдарёлик журналист ва блогерлар учун пресс тур ҳам ташкил қилинди.

Фото: Боёвут туман ҳокимлиги

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan