Боёвут туманида маҳалла раислари сайлови якунланди

Тумандаги мавжуд 39 та маҳаллада сайловлар ўтказилиб, барчасида маҳалла раислари сайланди.

Уларнинг 34 нафари, яъни 87 фоизи биринчи марта, 5 нафари, яъни 13 фоизи қайта сайланди. Сайланган раисларнинг 1 нафари аёллар, 1 нафари маҳаллий кенгаш депутатларидир.

Раисларнинг барча 39 нафари ёки 100 фоизи олий маълумотга эга. Сайланганлардан 12 нафари 30−40 ёш, 7 нафари 40−50 ёш, 18 нафари 50−60 ёш, 2 нафари 60 ёшдан ошган.

Оқсоқолларнинг 18 нафари касби бўйича ўқитувчи, 4 нафари иқтисодчи, 1 нафари муҳандис, 1 нафари ҳуқуқшунос, 6 нафари агроном ва бошқа соҳа вакиллари ҳисобланади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan