“Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун”

Боёвут туманининг “Лайлаккўл” ва “Тинчлик” МФЙ ларида манзилли ва мақсадли тиббий кўрик ўтказилди.

“Тиббиётдаги ислоҳатлар инсон қадри учун” эзгу тамойили асосида Боёвут туманининг “Лайлаккўл” маҳалласида яшаётган, саломатлик кўрсаткичлари сабаб, юқори ва ўрта хавф гуруҳига киритилган фуқаролар учун “Ш.Рашидов” оилавий шифокорлик пунктида, “Тинчлик” маҳалласида истиқомат қилаётган, шу турдаги фуқаролар учун “Н.Махмудов” оилавий шифокорлик пункти манзилли ва мақсади тиббий кўрик ташкил этилди.

Фото: Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси
Фото: Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси

Тиббий кўрик жараёнларида Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали, Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филали, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Сирдарё вилояти минтақавий филиали, Э.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндикринология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филали, Сирдарё вилоя кўз казалликлари шифохонаси, Сирдарё вилоят перинатал маркази ҳамда Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг невропатолог, травматолог, кардиолог, невропотолог, хирург, кожвенеролог, аллерголог, гинеколог, эндокиринолог, окулист, педиатр, пулмонологлардан таркиб топган етакчи мутахассислари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги врачлари иштирок этди.

Ўтказилган манзилли ва мақсадли тиббий кўрик жараёнида аҳолининг тиббий-ижтимоий муаммолари ўрганилди. Жараёнда вилоят тиббиёт муассасаларининг йигирмага яқин шифокорлар иштирок этди. Тиббий кўрик жараёнларига бугуннинг ўзида 300 га яқин фуқаро жалб этилди. “Лайлаккўл” МФЙ да истиқомат қилаётган 3740 нафардан ортиқ аҳолига, Ш.Рашидов оилавий шифокорлик пункти тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатади, – ОШП мудири Мирзажонова Муаттар 20 нафари ишемик инсулт, қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари асорати сабаб уйда ётиб қолган беморлар бўлса, 135 нафари ўрта ва юқори хавф гуруҳига киритилган, даволаниш курсларига муҳтож фуқаролардир.

Фото: Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси

Тиббий кўрик хулосаларига назар ташлайдиган бўлсак, 26 нафар фуқаромиз консерватив даво муолажаларига муҳтожлиги аниқланди. Уларга туман шифохонасида 9 нафар фуқаромиз, вилоят миқиёсидаги шифохоналарга 17 нафар консерватив даво муолажаларига муҳтожлиги боис мутахасислар томонидан йўлланма берилди. Қолаверса, 54 нафар фуқаро юқори технологик текширувдан ўтказилган бўлса, 10 нафар фуқаро соғлиғи манзилли, малакали мутахассислар томонидан ўз хонадонларида ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига қараб, касалликлар таҳлил қилинди, диагностика ва даволаш жараёнлари олиб борилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan