Туман тиббиёт бирлашмасига янги раҳбар тайинланди

Бугунги кунга қадар Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасига ишлаган Бекмуродов Олимжон Гоипович – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсатгичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимига;

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсатгичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган Азизқулов Акром Усмонқулович – Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори лавозимига тайинланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan