Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова иштирокида Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёeв раҳбарлигида  2022 йил 19 апрел куни кенгайтирилган тарзда “Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 23-банди ижроси юзасидан Боёвут туман ҳокими Д.Уралованинг маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йил якунига
қадар амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар бўйича
МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум азиз юртдошлар!

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги 31-сонли қарорига асосан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида “Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш”  учун  “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимилари жорий қилинди. Мамлакатимиздаги бошқа туман-шаҳардаги каби бизда ҳам  мавжуд 39 та маҳаллага “Ҳоким ёрдамчилари” тайинланди ва улар шу йилнинг 11 январидан ўзларига бириктирилган маҳаллада фаолиятини бошлади.  

“Ҳоким ёрдамчилари” ўз иш фаолиятларини  дастлаб хонодонларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга тадбиркорлик қилишлари учун кўмак беришдан бошлашди.

Жорий йилнинг 19 апрель куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини бандлигини  таъминлаш бўйича эътирозлар билдирилиб, ушбу масалада зарур топшириқлар берган эди. Шу ўринда мазкур белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳоким ёрдамчиларининг I-чорак давомидаги фаолияти, улар томонидан амалга оширилган ишлар тўхталиб ўтамиз.

 Ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда аҳоли муаммолари билан ишлаш, уларни бартараф этиш ва энг асосийси аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш, берилаётган имтиёзларни тушунтириш бўйича кўплаб вазифаларни бажарилди. Жумладан:

2022 йилнинг I-чораги давомида туманимиздаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромадга эга бўлишлари, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишларни ташкил этилганлиги бўйича мавжуд 22 805 та  хонадонларда хатлов ўтказилди.

Хатлов натижасида маҳаллалардаги хонадонларни иқтисодий-ижтимоий аҳволи чуқур ўрганилиб, 4 тоифага ажратиб олинди.

1-тоифа: (Даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар)   1 531 та (6.7 фоиз) хонадон;
2-тоифа: (Доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар) 14 995 та (65.8 фоиз)хонадон;
3-тоифа: (ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар) 1 583 та (6.9 фоиз)хонадон;
4-тоифа: (иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар) 4 696 та (20.6 фоиз)ҳонадонларга  ажратиб олинди.

Бундан ташқари, чорак якуни билан маҳаллар самарадорлик кўрсаткичларни баҳолаш  тизими (КПИАЙ) орқали маҳаллаларнинг тоифаларга ажратиб, ҳозирда 2 та маҳалла “аъло(5,1 фоиз), 23 та маҳалла яхши (58,9 фоиз), 2 та маҳалла “қониқарли(5,1 фоиз) ва 12 та маҳалла
(30,7 фоиз) маҳалла “қониқарсиз” деб топилди.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан хатлов жараёнларида аниқланган турли муаммолар туман ҳокимлиги, тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз вақтида бартараф этиб борилмоқда. 

Хатлов натижаларига кўра ҳар бир маҳаллаларни ривожлантириш бўйича чораклик ва йиллик “Йўл ҳарита”лари ишлаб чиқилган ва ижроси бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Хатлов жараёнларида хонадонларда яшовчи 960 нафар фуқаролар  тадбиркорлик қилиш, 404 нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш, 1 789 нафар фуқаролар имтиёзли банк кредити олиш, 98 нафар фуқаролар субсидия маблағлари асосида ишлаш истагини билдирган.

Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 2022 йилнинг I -чораги мобайнида туман бўйича аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда
573 нафар
фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 16,3 млрд. сўмлик имтиёзли банк кредитлари  ажратилишига эришилди.

Йил якунига қадар яна 1 500 га яқин ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўйиш истаги бўлган фуқорларимизга 60.0 млрд. сўмдан ортиқ банк кредитларини беришни режалаштириб олганмиз. ( йиллик кредит режаси 76.3 млрд сўм)

Тўртинчидан:  Ҳоким ёрдамчилари ташаббуслари билан хозирги кунда туманимизда тадбиркорликни ривожлантириш уларни фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

 Жорий йилнинг I -чорагида жами 122 та савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этилишида кўмаклашилиб бунинг натижасида 180 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, фуқароларнинг бандлиги таъминланди. (21 та Масуляти чекланган жамият, 101 та Якка тартибдаги тадбиркорлик )

Йил якунига қадар янгидан тадбиркорлик субъектларини ташкил этиб бизнесни қўллаб қувватлаш бўйича бу кўрсатгични уч, тўрт баробарга кўпайтириб, 600 га яқин кичик бизнес субъектларини очилишига кўмаклашилади ва 1 500 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилади.

Хатлов натижалари асосида жами туман бўйича 39 та маҳалларда 6 160 нафар меҳнатга лаёқатли вақтинчалик ишсизлар борлиги аниқланган. (ишсизлик даражаси туман аҳолисига нисбатан 10.2 фоизни ташкил этади)

I -чорак якуни билан Ҳоким ёрдамчиларининг кўмагида 3 327  нафар фуқароларни бандлиги таъминланилишига эришилди. Бундан ташқари туманимиздаги янги ташкил қилинган “BOYOVUT COTTON TEKSTIL” МЧЖ ип йигирув фабрикаси очилди ва 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, “Аёллар ва Темир” дафтардаги 320 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди.

Видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида “Ҳоким ёрдамчилари” томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш бўйича “Onlinе-mahalla” электрон платформасига киритилган кўрсатгичлари бўйича 2022 йил I -чорагида КПИАЙ  баҳолаш натижалари бўйича паст кўрсатгич “қониқарсиз” деб топилган 12 нафар хоким ёрдамчисини иш фаолияти қайта ўрганиб чиқилди. Жорий йилнинг I I – чораги ва йил якунига қадар “қониқарсиз”  дан “аъло” кўрсатгичга олиб чиқиш бўйича чораклик ва йиллик “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди. Ушбу “Йўл харитасига”  маҳалладаги аниқланган жами меҳнатга лаёқатли 1 209 нафар фуқароларни тўлиқ бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Касб ўқуви бўйича I -чорак давомида  ўқиш истагини билдирган 761 нафар фуқарлар турли хил йўналишларда махсус курсларда (Мономарказ, ва шаҳримиздаги Ҳунармад уюшмасига аъзо бўлган  ҳунармандларда устоз-шогирд ананаси бўйича ўқитилди)  йил якунига қадар ўқиш истаги мавжуд 1 700 нафар ишсиз фуқароларни истакларидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг йўналишлари бўйича ўқитилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор чора- тадбирлар белгилаб олинди.

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ички имкониятлари, тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича шаклланган ихтисослашуви ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда савдо ва хизмат кўрсатиш, чорвачилик, парандасилик йўналишларини маҳаллаларнинг драйвер “ўсиш нуқта” лари сифатида белгилаб олдик. Бунинг учун 600 га яқин оилаларни савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишига, 185 та оилаларни чорвачилик йўналишларига ва 200 та оилаларни парандачилик йўналишларига жалб қилинади.

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган  Видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини бандлигини  таъминлаш бўйича билдирилган эътирозлар ва топшириқлар ижроси сўзсиз таъминлаш учун натижадорлиги паст бўлган 12 та маҳалла фуқаролар йиғини холатини яхшилаш ва иқтисодий ривожлантириш бўйича барча имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланган ҳолда ўз дастуримизни ишлаб чиқдик ва II-чорак, йил якунига қадар барча маҳаллаларимиз кўрсатгичларини юқори “аъло” даражага олиб чиқишга эришамиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan