
Туманнинг 3-сектор ҳудудида Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан ўтказилган семинарда иштирокчиларга жорий йилнинг 1-чораги давомида шакллантирилган “Аёллар дафтари” индивидуал дастурининг ҳаққонийлигига эътибор қаратиш масаласига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, семинарда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг вакили томонидан хотин-қизлар баланси сўровномаларини тўлдириш тартиби тушунтирилди. Эндиликда «Аёллар дафтари»дан ташқари тумандаги хотин-қизлар балансини юритиш белгиланган.
Бу каби семинар туманнинг бошқа секторларида ўтказилиши режалаштирилган.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.