Боёвут туманида маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари учун махсус ўқув курслари бошланди

Бугун «Бобоюрт» маҳалласида жойлашган 1-сектор штаби биносида тумандаги хотин-қизлар фаоллари учун 3-босқич махсус ўқув курслари бошланди.

Курснинг ўқув дастурига биноан ўқув семинарининг очилишида туман ҳокими Дилфуза Уралова иштирок этиб, тингловчиларга Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати хақида тўхталди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, ўқув дастурига кўра ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хуснора Бердиярова, Президентимизнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Ғайрат Эшонқулов, туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Рустам Умиров, тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи Муҳаббат Мустафоқуловалар ўз йўналишлари бўйича маъруза қилишди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тушдан сўнг эса, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Кушаков, туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи, ОТТ ректори вакили, Халқ банки туман филиали бошқарувчиси, туман маданият, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиқларининг маърузаси режалаштирилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan