Фуқаролар қабули: Муҳим мурожаатлар, муаммо ва ечим

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралованинг Боёвут туманидаги Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Қабулда тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Ғайрат Эшонқулов, 2-сектор раҳбари туман прокурори Одил Рўзиев, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Абрамов, 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи Ўткир Сарибоев ҳамда тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 35 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой билан таъминлаш, моддий ёрдам ажратиш, «Темир дафтар» , «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтар»ларига киритиш, ичимлик суви, электр тармоғи учун бетон устунлар ўрнатиш ҳамда ички йўлларни таъмирлашда ёрдам бериш масалаларига тўғри келиб, мазкур мурожаатларнинг 10 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 15 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар юзасидан ҳал этиш учун тегишли ташкилот ва корхона мутасаддиларига топшириқ-кўрсатмалар берилиб, мурожаатлар ечими назоратга олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan