Боёвут тумани ҳокимлигида янги, қуввати 1574 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси олдидан музокара бўлиб ўтди

Охирги йилларда мамлакатимизда электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор, шу билан бирга сифатли таъминлаш мақсадида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, 2020 йилнинг февраль ойида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қуввати 1574 МВт (Сирдарё-2) бўлган иссиқлик электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва кейинчалик ундан фойдаланиш мақсадида потенциал компанияларни аниқлаш бўйича танлов эълон қилиниб, танловга 45 та компания қизиқиш билдирган эди.

2021 йилнинг 19 ноябр куни бўлиб ўтган тендер савдоларининг натижаларига кўра, Energy de France (EDF), Nebras Power Investment Management B.V., Sojitz Corporation компаниялари консорциуми ғолиб чиқиб, улар томонидан электр энергияси учун 0,64 АҚШ цент (газ нархидан ташқари) тариф таклиф этилди. Лойиҳа битимлари (Инвестиция келишуви ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битм) 2022 йил 16 февраль куни онлайн тарзда келишилган бўлса, расмий равишда 2022 йил 25 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Инвестиция форуми доирасида имзоланди.

Мазкур 3 компания консорциуми ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида Инвестиция келишувига асосан Боёвут туманида 55 гектар майдонда қиймати 1,0 млрд АҚШ долларига тенг йиллик қуввати 12 млрд кВт∙соат. бўлган ИЭС қурилиши режалаштирилмоқда.

Бугун Sojitz Corporation (Япония) компаниясининг расмий вакили Жаноб Юсаку Накаока Боёвут туманига ташриф буюрди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Туман ҳокимлигида мазкур иссиқлик электр станциясини лойиҳалаштириш олдидан музокара бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тенг ва самарали руҳда ўтган музокарада томонлар иссиқлик электр станцияси қурлиши учун ер майдони ажратиш, лойиҳа доирасида ўзлаштириладиган чет эл инвестицияси, лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири, тегишли ташкилотлардан рухсатномалар олиш ва лойиҳанинг бошқа ижтимоий жиҳатларига алоҳида урғу бериб ўтишди. Бир сўз билан айтганда бугунги музокарада ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барча йўналишлари қамраб олинди.

Шуни алоҳида эътироф этишимиш керакки, лойиҳанинг амалга оширилиши бир томондан истеъмолчиларга ишончли ва барқарор электр энегрияси етказиб бериш, шунингдек, электрга бўлган талабнинг ўсишини қондиришда муҳим омил бўлса, иккинчи томондан маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини қисман ҳал этиш (янги 120 иш ўринларини яратиш)га хизмат қилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan