Боёвут туманида истиқомат қилаётган эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев тамонидан Ўзбекистон Карлар жамияти Сирдарё вилоят ҳудудий бўлимининг 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да вилоятда истиқомат қилаётган эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларнинг турмуш тарзини яхшилашга кўмаклашиш бўйича йўл харитаси тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари ва масъул ташкилотлар томонидан жойларда эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқароларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Учрашув давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Мўминов томонидан 8 нафар имконияти чекланган фуқароларнинг мурожаатлари жойида ўрганилиб, масъуллар кўмагида ҳал этилган бўлса, айримларининг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan