Вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мадиримов Боёвут тумани ва Ширин шаҳри тадбиркорлари билан учрашди

Унда туман сектор раҳбарлари, тижорат банклари раҳбарлари, электр, сув ва табиий газ таъминотига масъул раҳбарлар, шунингдек, тадбиркорлар иштирок этди.

Қайд этилишича, туманда 2022 йилда 748,1 млрд.сўм бўлган 103 та лойиҳаларни амалга ошириш натижада 1417 та янги иш ўринлари яратиш мақсадида ҳудудуий инвестиция дастури ошириш белгиланган. Бундан ташқари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида 15,8 млн АҚШ долларига тенг 4 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишлилигига кўра мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan