Гулистон шаҳрида ўтказилган меҳнат ярмаркасида Боёвут туманидан 6 нафар ишсизга субсидия асосида меҳнат қуроллари берилди

Хабар берганимиздек, кеча Сирдарё вилоятидаги вақтинча ишсиз бўлган аҳолини бандлигини таъминлаш ва касбга йўналтириш мақсадида — Гулистон шаҳридаги «Беш ташаббус» хиёбонида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ташкил этилган эди.

Унда туман Бандликка кумаклашиш маркази тамонидан Боёвут туманида яшовчи 5 нафар ишсиз аёлларга тикув машинкаси ва 1 нафар ишсизга пайвандлаш ускунаси давлат субсидияси асосида берилди.

Бундан ташқари ярмаркада иштирок этган фуқароларнинг яна 5 нафари 1 май кунидан жамоат ишларига жалб қилиниши келишиб олинган бўлса, 3 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланадиган бўлди.

Шунингдек, истак билдирган 15 нафар фуқаро касбга қайта тайёрланади. Ярамарка давомида соҳа мутахассислари томонидан 25 нафар фуқарога иш топиш ва жойлашиш масалаларида маслаҳатлар берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan