Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова 22-мактабнинг филиалларидан биридаги шароит ҳақида аҳоли фикрини ўрганди

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди ва унда йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифалар хусусида қатор топшириқлар берилган эди.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб бугун Садриддин Айний маҳалласидаги 22-мактабнинг «Юқориовул» қишлоғида жойлашган филиали, унга янги ўқув биноси қуриш масалалари маҳаллий аҳоли иштирокида, шу жойнинг ўзида муҳокама қилинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Айни вақтда 22-мактабнинг 3 та филиали фаолият юритаётган бўлса, шундан 1 таси 2017 йилда янгитдан қурилган. Жорий йилда эса «Юқориовул» қишлоғидаги филиал учун 40 ўринли янги бино қуриш режалаштирилмоқда.

Қишлоқ аҳли суҳбат жараёнида мактаб яқинида болалар боғчаси ва замонавий болалар майдончаси ташкил қилиш, шунингдек, мактабга олиб келувчи кўчаларни жорий таъмирлаш масаларида ўз таклифларини билдирди.

Ундан ташқари янги ўқув биноси қуриб битқазилгач филиалнинг эски биносида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилишга келишиб олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan