«Яшил йиллик»

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларида нафақат туман ҳокимлиги, балки, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, фермерлар, аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Яшил оламни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси шаҳар ва қишлоқларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар барпо этиш имконини берди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун 3-«Боёвут» йўналишидаги йўл бўйи ҳудудига арча кўчатлари экилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan