Рамазоннинг илк куни: Дилфуза Уралова «Фарҳод» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ифторлик қилди

Барчамизга маълумки, бир дастурхон устида, битта нонни бўлишиб еганларнинг ичига луқма кириши билан бирга кўнглида ўзаро меҳр-муҳаббат, қадр ва оқибат ошади. Ундан ташқари бир дастурхон атрофига йиғилиб, бирга овқатланадиган инсонлар бир оила аъзоларидек таом баҳонасида дийдорлашади.

Дилфуза Уралова «Фарҳод» маҳалласида бўлиб, бу ердаги хонадонларнинг бирида ифторлик қилди. Сектор раҳбари таом асносида маҳалла фаоллари билан суҳбат қилиб, маҳалладаги мавжуд оилаларнинг ҳол-аҳволи, муаммолари, фуқароларнинг ўй-хаёллари, фикрлари билан танишди.

Сўнг туман ҳокими яна бир нечта хонадонларда бўлиб, уларнинг маҳаллада йиғилиб қолган ижтимоий муаммолар ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тун бўлишига қарамай ушбу маҳаллада яшовчи ва бу ерга келиб-кетувчиларнинг таъбини хира қилишига сабаб бўладиган омиллар билан ҳам танишилиб, уни бартараф этиш юзасидан маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашиб олинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Барчамизга Муборак бўлган ушбу ойда аҳоли билан бирга нафас олиш, улар билан елкама-елка туриш орамизда бефарқлик, бегоналик ҳиссини йўқотиб, бир-бирига меҳр-оқибат туйғуларини кучайтиришига умид қиламиз. Зеро сектор раҳбарининг аҳоли билан ҳамнафас бўлиши уларнинг ҳар бир муаммоларига ечим топишда, аҳолини эртанги кунига ишончи ортиб, давлат ва жамиятдан рози бўлиб яшашига замин бўлади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan