Боёвут тумани сектор раҳбарлари деҳқон бозоридаги озиқ-овқат нархларини кўздан кечирди

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 31 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида халқимизни арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бунинг учун бозорлардаги нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига бир қатор топшириқ ҳамда вазифалар бериб ўтилди.

Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан туман сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳ, шунингдек, депутат ва маҳалла оқсоқолларидан иборат жамоат назорати гуруҳи иштирокида «Боёвут деҳқон бозори»даги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўрганилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ўрганиш давомида тадбиркорлар билан суҳбат қилиниб, ҳалқимиз дастурхонига сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш, айниқса, муборак Рамазон кунларида нархларнинг сунъий оширишга йўл қўймаслик тушунтириб ўтилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan