Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олимжон Бекмуродовнинг туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига МУРОЖААТИ

Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасида бош шифокор О.Бекмуродов ўз жамоасига мурожаат билан чиқиб, кейинги вақтда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўлами кескин ошганлиги, бунинг натижасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича аниқ-аниқ вазифалар қўйилаётганлигини таъкидлаб, Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган очиқ мулоқот давомида шифокорлик касбини жамиятда обрўсини кўтариш, шифокорларни ҳимоя қилиш бўйича бир қатор чоралар белгиланганлигини алоҳида қайд этди.

Шундай бир вақтда ҳаммаси фақат ва фақат бизни тарбия қилган халқимизга ҳалол ва пок виждон билан хизмат қилиш лозимлигини таъкидлади. Тумандаги барча тиббиёт ходимларини ўз устида ишлаб, ёрдам сўраб келган беморларга ширин муомала қилиш, дардини фақатгина дори билан эмас, меҳр ва ақл даволаш зарурлигини билдирди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan