Инфографика: Жорий йил Боёвут туманида чорвачилик йўналиши бўйича етакчи тадбиркорларга бириктириш орқали 818 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланади

Хусусан:

Йирик шохли қорамолчилик бўйича лидер тадбиркор «Улуғбек чорва сервис ҳамкор» МЧЖ томонидан 205 та;

Майда шохли, яъни қўйчилик йўналиши бўйича лидер тадбиркор «Чорвадор зийнати-5» МЧЖ томонидан 204 та хонадонга чорва тарқатиши белгиланган.

Бунда жами бандлиги таъминланадиган ишсиз фуқаролар 818 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунга қадар лидер тадбиркорлар томонидан 41 та хонадонга 54 бош қорамол, 24 та хонадонга 220 бош қўй тарқатилди.

Маълумот ўрнида, мазкур жараён кооперация усулида амалга оширилади. Чора парваришлайдиган хонадон эгалари лидер тадбирлар билан ўзаро шартнома имзолаган ҳолда кооперация аъзоси сифатида фаолият юритади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan