Боёвут туманида тадбиркорлик кўникмаларига эга хотин-қизлар сафи кенгаймоқда

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, шунингдек, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, иқтисодий фаолиятни кенг йўлга қўйишлари ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш масалалари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим мақсадлари бири. Айниқса, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолияти бўйича билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фото. Сирдарё вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази

Хусусан Сирдарё вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан Боёвут туманида ташкил этилган 60 соатлик ўқув курси якуни бўйича тингловчилардан тест синовлари олинди. Ўқув курси якунида тингловчиларга марказнинг махсус сертификатлари топширилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan