Инфографика: Боёвут туманда умумий ўрта таълим муассасалари сони 58 тани ташкил қилади

Шундан:
55 та умумтаълим мактаби ва 1 та «Баркамол авлод» болалар мактаби туман халқ таълими бўлими тасарруфида;

Айрим фанларга ихтисослашган 2 та мактаб-интернатлар халқ таълими бошқармаси тасарруфида

Ушбу таълим муассасаларида жами 21 321 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. Шундан 10 570 нафарини қизлар ташкил қилади.

Таълим икки — ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Ўқувчиларнинг 21 226 нафари ўзбек тилида, 95 нафар ўқувчилар рус тилида таълим олади.

21 321 нафар ўқувчиларга 1943 нафар ўқитувчилар таълим бериб келмоқда. Шундан 1080 нафари (55,6 %) аёллардир.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan