Ассалому алайкум азиз вилоятимиз ва туманимиз фаоллари

Барчангизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги билан табриклайман.

Сизнинг, аввало, оила таянчи, айниқса раҳбар сифатида жамоангизда тутган ўрнингиз, ҳикматга тўла фикрларингиз, жасорат ва матонатингиз ибрат ва таҳсинга сазовордир.

Аслида биз аёллар учун энг катта бахт — бу кўнгил хотиржамлиги, ҳаёт тинчлиги, оила фаровонлиги, фарзандларини бағрида ардоқлагани ва Сиздек суянган тоғи, нурли қўрғонининг устуни борлигидадир.

Сизларни яна бир бор байрам билан қизғин табриклаб, меҳрга тўла самимий тилакларни йўллаган ҳолда, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, келгуси фаолиятингизга зафарлар тилайман.

Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг!

Ҳурмат билан
Боёвут тумани ҳокими,
сенатор Дилфуза УРАЛОВА
.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan