Мактабгача таълим соҳасида ўтган 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Бугун туманда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш юзасидан 2019 йил давомида тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишларнинг сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Ў.Мамадаминов иштирок этиб, 2019 йил давомида мактабгача таълим ташкилотларида аниқланган ҳолатлар, муассасаларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда тумандаги мактабгача бўлган ёшдаги болалар сони 10291 нафарни ташкил этади.

Туманда 2019 йил бошида 25 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритган бўлса, унга 3021 нафар ёки 29,3 фоиз болалар қамраб олинган эди. Йил сўнгига келиб мактабгача таълим ташкилотларининг сони 41 тага етди ва қамров 5100 нафарни ёки 50 фоизни ташкил этмоқда.

2020 йилда эса 4 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш лойиҳалари шакллантирилган бўлиб, шундан 1 таси тўлиқ молиялаштирилди ва ҳозирда қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қолган 3 та давлат-хусусий шериклик лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилиб мактабгача таълим вазирлиги томонидан битимлар имзоланиб тегишли тижорат банкига тақдим этилган. Ундан ташқари 5 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини очиш истагини билдирган тадбиркорлар томонидан тегишли ҳужжатлар таёрланмоқда.

Айни вақтда тумандаги 8 та маҳаллада мактабгача таълим ташкилотлари йўқ (Маънавият, Миришкор, Бунёдкор, Янгиобод, А.Темур, Тинчлик, Совотобод ва Янгибўстон).

Шундан Совотобод, Тинчлик ва Янгиобод МФЙларида Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда “Uzavtosanoat” АЖларнинг қўшма лойиҳалари асосида 3 та мобиль боғча ташкил этилди.

Мобиль боғчаларга 3 та ҳудуддаги жами 718 нафар мактабгача ёшдаги болалардан 108 нафар (15 фоиз) икки сменада қамраб олинган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan