Вазифалар тақсимоти

Туман ҳокимининг
2019 йил 19 августдаги 
6314-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Туман ҳокими, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг функционал вазифалари
ТАҚСИМОТИ

I. Умумий қоидалар

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ вилоят ҳокими, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг функционал вазифалари мазкур ҳужжат билан белгиланади.

Туман ҳокими туманнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.

Туман ҳокими ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширади ва ўзи раҳбарлик қилаётган органнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардир.

Туман ҳокими Вилоят ҳокими ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши олдида ҳисобдордир.

Ҳоким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга бўлади.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосарлари ҳоким томонидан Вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, бу хусусда қабул қилинган қарор халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари ҳоким томонидан белгиланган вазифалар тақсимотига мувофиқ иш бажарадилар. Ҳоким зиммасидаги вазифаларни бажариш имкониятига эга бўлмаган даврда унинг ваколатларини биринчи ўринбосар ёки ҳокимнинг топшириғига биноан унинг ўринбосарларидан бири бажаради.

Ҳоким, унинг ўринбосарлари бир пайтнинг ўзида бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига асосан туман ҳокимлиги ихтиёрига қуйидагилар киради:

қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;

маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;

норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

II. Туман ҳокими, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг вазифалари

Туман ҳокими

1. Қуйидагилар туман ҳокимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими қабул қилган ҳужжатлар ва халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши қарорлари ижросини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқади, жойларда ташкил этилган “Халқ қабулхоналари”нинг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади ва улар томонидан ташкил этиладиган қабулларда иштирок этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси тасдиғига тақдим этади;

Вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини туман Кенгашининг тасдиғига киритади;

ҳокимлик бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларини сайлаш ва тайинлаш бўйича республика, вилоят идораларига таклифлар киритади;

ўзининг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ёки ўзгартиради, халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида тақдимнома киритади;

раҳбарлари халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи ташкилотларига қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва вилоят ҳокимлигига таклифлар киритади;

вилоят, республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

ўзига берилган ваколатлари доирасида умум манфаатни ифодаловчи тадбирлар ўтказиш, қўшимча корхоналар, хўжалик ташкилотлари тузиш учун, турли тармоқлар ва бошқарув соҳаларида фаолиятларни уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бошқа вилоятлари, шаҳарлари ва туманларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномалар асосида ўзаро муносабатлар ўрнатади;

тумандаги маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини, Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Олий Мажлис палаталари қарорларини, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини бажариш бўйича фаолиятларини назорат қилади;

заруриятга қараб, аммо бир йилда камида 2 марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади, унинг ҳужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

олиб бораётган ишлари ва раҳбарлик қилаётган бошқарув органларининг фаолияти ҳақида йилда бир марта халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот беради;

туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боради;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

2. Туман ҳокими қуйидаги комиссия ва Кенгашларга раислик қилади:

туман ҳокимлиги ҳузуридаги Идоралараро вояга етмаганлар
ишлари бўйича комиссия;

наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг туман ҳудудий комиссияси;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси;

туман “Маънавият ва маърифат” кенгаши;

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман филиали Ҳомийлик кенгаши;

кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи кенгаши;

туман архитектура-шаҳарсозлик кенгаши;

қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси;

қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси;

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи Кенгаши;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги асосий турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархларини назорат ва мониторинг қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи туман комиссияси;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича туман комиссияси;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман кенгаши;

ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги туман ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:

Миллий хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси;

туман прокуратураси;

солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти туман бўлими;

туман ички ишлар бўлими (ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари);

жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик ишлари бўйича туман суди, туман иқтисодий ишлари бўйича суди, маъмурий ишлар бўйича туман суди;

туман фавқулодда вазиятлар бўлими;

туман мудофаа ишлари бўлими;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими;

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1. Қуйидагилар туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Олий Мажлис палаталари қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика ва вилоят миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли бошқарма, идоралар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика, вилоят ва туман иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

туризмни ривожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш ва чет давлатларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни вилоят ҳокимлигига ва вилоят Иқтисодиёт бошқармасига киритиш;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ва вилоят, туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

тасарруфидаги гуруҳлар, бўлимлар ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш туман комиссия;

жазони ўташ жойларидан озод этилган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишида ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссия;

ҳарбий хизматга мажбурларни захиралаштириш масалалари бўйича туман комиссияси;

Қуролли Кучларда хизмат қилишга чақирилувчи ёшгача бўлган ва чақирилув ёшидаги йигитларни тайёрлаш ҳолатини текшириш ва амалий ёрдам бериш комиссияси;

тарифлар ва уй-жой коммунал хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар дастури бажарилишини мониторингини олиб бориш туман комиссияси;

туман пул-кредит сиёсати комиссияси;

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича вилоят махсус комиссияси;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг низом жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича вилоят комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

туман молия бўлими;

туман бўйича ғазначилик бўлинмаси;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими;

туман давлат солиқ инспекцияси;

туман статистика бўлими;

туман бандликка кўмаклашиш маркази;

“Ўзбекинвест” компанияси, “Ўзагросуғурта” АЖ туман бўлими ва бошқа суғурта компаниялари филиаллари;

тумандаги барча тижорат банклари;

 “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти туман бўлими;

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси туман филиали;

тумандаги улгуржи савдо базалари;

“Боёвут деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти;

Савдо-саноат палатаси туман бўлими.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

1. Қуйидагилар ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

туман ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув, оқова сув тармоғи ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;

тасарруфидаги гуруҳ, бўлимлар ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб бориш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман ўзини ўзи бошқариш органлари;

туман матлубот жамияти;                                    

туман ички ишлар бўлинмаси;

туман газ филиали;

туман архитектура ва қурилиш бўлими;

туман маданият уйи;                                                   

туман бозорлари;                                                      

тумандаги кичик ва қўшма корхоналар;                   

мактаблар;

мактабгача таълим муассасалари;

ишлаб чиқариш корхоналари;

туман “Сув оқова” унитар корхонаси;

туман тиббиёт бирлашмаси;

мусиқа ва санъат мактаби;

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

1. Қуйидагилар туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

туман ҳудудида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш-тириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

туман ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув, оқова сув тармоғи ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;

тасарруфидаги гуруҳ, бўлимлар ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб бориш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

ўта муҳим ва тоифаланган иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашни ташкил этилишини назорат қилувчи ҳудудий идоралараро туман комиссияси;

туман тошқинга қарши фавқулодда комиссияси;

туман ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси;

маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия;

йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича туман доимий комиссияси;

автотранспорт соҳасини бошқариш ва йўловчилар ташишни
ташкил қилиш бўйича туман комиссияси;

капитал қурилишда доимий фаолият кўрсатувчи танлов савдоларини ўтказиш бўйича туман комиссияси;

қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;

туман ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссия;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман ободонлаштириш бошқармаси;

туман архитектура ва қурилиш бўлими;

туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

туман газ филиали;

туман электр таъминоти корхонаси;

туман йўллардан  фойдаланиш  унитар корхонаси;

“Гулистон нефт база” УК Сирдарё филиали;

қора ва рангли металлар тайёрловчи корхоналар;

агросаноат корхоналаридан ташқари саноат корхоналари;

қурилиш-монтаж пудрат ташкилотлари;

транспорт ташкилотлари;

туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси;

коммунал хўжалик тизими корхоналари;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси.

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1. Қуйидагилар туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техника воситалари билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч, осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалари ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олийжаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил этиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари  амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тасарруфидаги гуруҳ, бўлимлар ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат  тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш туман комиссияси;

оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман комиссияси;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш бўйича туман комиссияси;

туман фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссияси;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъат;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши;

туман халқ таълими бўлими;

тумандаги касб-ҳунар коллежлари;

туман тиббиёт бирлашмаси;

туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

туман маданият бўлими;

туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман филиали;

“Маънавият-тарғибот” маркази туман бўлими;

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими;

туман касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;

оммавий ахборот воситалари (газета);

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими;

тумандаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг тумандаги вакиллиги ва тумандаги бошқа диний ташкилотлар;

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси туман бўлими;

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлими;

Ўзбекистон “Кўзи ожизлар” жамияти туман бўлими;

сиёсий партиялар туман бўлимлари;

Туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалараи буйича  ўринбосари

1. Туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалараи буйича ўринбосарининг асосий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

уруғчилик ва селекция ишларини ривожлантириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган соҳага оид ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг  қишлоқ ва сув хўжалиги уринбосар билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

“Шўрўзак-Сирдарё” ирригация тизими бошқармасининг туман бўлими;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари;

туман сув назорат инспекцияси;

 “Сирдарёпахтасаноат ҳудудий филиали” МЧЖ таркидидаги “Боёвут пахта тозалаш” акциядорлик жамияти;

туман чорвачиликда наслчилик инспекцияси;

тумандаги Қолгансир давлат ўрмон ов хўжалиги;

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

“Агропилла” МЧЖ;

 “Ўзагрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти туман филиали;

туман Фермерлар кенгаши;

туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими;

туман давлат ветеринария бўлими;

туман “Давтехназорат” инспекцияси;

“Гулистон нефтьбаза” унитар корхонаси Боёвут филиали;

тумандаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина-трактор парклари, сув истеъмолчилари уюшмалари, биолабораториялар, омухта-ем, ёқилғи-мойлаш ва минерал ўғит шохобчалари, “Агротехсервис МТП” МЧЖлар.

барча йўналишдаги фермер хўжаликлари.

Туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

1. Қуйидагилар туман ҳокимининг ўринбосари – туман хотин-қизлар қўмитаси раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш;

оилада, маҳалла ва меҳнат жамоатларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини яхшилашда иштирок этиш, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларни юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, диний экстремистик оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этиш, аёллар ўртасида бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;

хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштириш. Хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва тиббий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилиш.

Фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчилари ишини такомиллаштиришда иштирок этиш. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш;

хотин-қизларни туманнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга кенг жалб этиш;

тумандаги фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг фаолиятини ривожлантириш, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

аёлларнинг ижтимоий муҳофаза этилиши, бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таҳлил этиб бориш;

оилани мустаҳкамлаш ва жамиятдаги ижтимоий ахамиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиниши чораларини кўриш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларни соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш;

оилаларга, болаларга, ёлғиз ва кўп болали оналарга, ногирон хотин-қизларга ёрдам бериш масаласи билан шуғулланувчи давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари ишини мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари) фаолиятида аёллар ва хотин-қизлар манфаатларини амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлигини таъминлаш;

тасарруфидаги гуруҳ, бўлимлар ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

Давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи тиббий-ижтимоий патронаж комиссияси;

Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш бўйича туман комиссияси;

Соғлом авлод, аёллар ва оиланинг тиббий маданият даражасини ошириш масалалари бўйича доимий ишловчи туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг туман ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

туман хотин-қизлар қўмитаси;

 “Соғлом авлод учун” жамғармаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими;

“Қизил ярим ой” жамияти ва “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими.

III. Якунловчи қоидалар

1. Туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари вазифалари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимотида белгиланади.

2. Мазкур функционал вазифалар тақсимотига заруратга қараб қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш мумкин.

Туман ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари бўлими тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорига мувофиқ туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлимининг (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бўлим ўз фаолиятини туман ҳокимининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати, туман ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

туманнинг ҳудудий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш;

хизмат кўрсатиш, ижтимоий ривожлантириш, ахборот технологиялари ва туризм соҳалари бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва амалга ошириш ҳамда ҳудудда инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини, кредитларни, молиявий ва техник ёрдамни жалб қилиш;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилиш, инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилишида тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли тезкор чоралар кўриш, лойиҳаларни амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш асосида ҳудудга жалб қилинадиган чет эл инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Халқаро ва хорижий давлатлар молия институтлари, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Мажмуа таркибидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилот раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди.

Туманнинг макро иқтисодий кўрсаткичларини шу жумладан, саноат, инвестицияларнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш;

инвестиция ва инновациялар масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, инвесторларни жалб этиш қилиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, улар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

туризмни рвиожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш ва чет давлатларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш.

6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг биринчи ўринбосарига тақдим этади;

инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

туман ҳокимининг минтақани инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантиришдаги муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига бўлим йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг биринчи ўринбосари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Олий Мажлис палаталари аппаратлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Бўлимнинг тузилмаси

9. Бўлим тузилмаси бўлим мудири, бош ва 1-тоифали мутахассислардан иборат бўлади.

Бўлимнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

10. Бўлимнинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Бўлим ўз фаолиятида туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Бўлим мудири ва мутахассислари, ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

12. Бўлимнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, бўлим, унинг мудири ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Бўлим фаолияти туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

14. Бўлим бош мутахассиси:

бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлимга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек бўлимнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Бўлимнинг бош ва 1-тоифали мутахассислари:

бевосита бўлим мудири раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида бўлим мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг биринчи ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими ва (ёки) унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлими тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимлари ўртасида функционал вазифаларнинг тақсимоти қуйидагича белгиланади:

ТАШКИЛИЙ-НАЗОРАТ ГУРУҲИ РАҲБАРИ

Ташкилий-назорат гуруҳи фаолиятини, шу жумладан гуруҳ мутахассислари ишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

туман ҳокимининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

ходимларни лавозимга тайинлашда (эгаллаб турган лавозимидан озод этишда) ҳисобга олиш ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиради, тегишли кўрсатма ҳужжатларни тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатларни тайёрлайди;

туман ҳокимлиги бошқарув аппаратида ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

туман ҳокимлигининг иш режасига ташкилий-назорат гуруҳи йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади;

гуруҳ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

ТАШКИЛИЙ-НАЗОРАТ ГУРУҲИНИНГ ЕТАКЧИ МУТАХАССИСИ

Туман ҳокими тасарруфидаги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарлар ва захирадаги кадрларнинг шахсий йиғма жилдларига белгиланган тартибда маълумотлар тўплаб, уларнинг шаклланишини таъминлайди, кадрларнинг ўзгаришини қайд этиб боради ва ҳар ойда вакант ўринлар ҳақида маълумотлар тайёрлайди;

захирага олинган кадрларни босқичма-босқич тайёрлаб бориш назоратини олиб боради ва бу борада гуруҳ раҳбарига ахборотлар тайёрлайди;

туман бошқарув тизимида кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиб боради;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини ўрганиб, шу ҳақида гуруҳ раҳбарига маълумотлар тайёрлайди;

истеъдодли, мустақиллик ғояларига содиқ фидоий ёш кадрлар, тўғрисида маълумотларини жамлаб ўрганиб, уларни раҳбарлик лавозимларига захирага олиш юзасидан гуруҳ раҳбарига таклифлар киритади;

туман ҳокимлиги, ташкилот ва корхоналарда, ўзини ўзи бошқариш органларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил    12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 12-сон қарори ижросини ўрганади, амалдагиқонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари, Фармонлари, фармойишлари, Ҳукумат ҳамда вилоят ва туман ҳокими қарорлари бузилиши хусусида мансабдор шахслардан оғзаки ёки ёзма тушунтиришларни талаб қилади.

гуруҳ ва ҳокимлик иш режасини ишлаб чиқади;

туман ҳокимлиги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни ва захирадаги кадрларни танлаш, ўрганиб бориш бўйича ҳужжатларни тўплайди ва гуруҳ раҳбарининг ушбу ишлар бўйича топшириқларини бажаради;

маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишларини мувофиқлаштириб, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишларини доимий назорат қилиб, ўрганиб боради, шаҳар ҳокими ва гуруҳ раҳбарига зарур маълумотларни тайёрлаб беради;

гуруҳ назоратидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармонлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларини бажарилишини жойларга чиқиб ўрганади;

маҳаллий вакиллик органлари, депутатлар комиссиялари, нодавлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади;

Халқ депутатлари туман Кенгаши, доимий комиссиялар ишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

Давлат мукофотлари ҳамда туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш юзасидан хужжатларни тайёрлайди.

Кадрларнинг шахсий йиғма жилдларини тўлдириш, фикрлар йиғиндисини тўплаш ва мониторингни олиб боради.

Ҳар йилда бир маротаба шахсий йиғма жилдларни янгилайди ва тегишли маълумотларни тикиб боради.

Ҳужжатлар билан ишлашда ҳисоб юритиш ва ижро интизомига қатъий риоя қилади.

Туман ташкилотларидан гуруҳга келган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказади ва ижросини назорат қилади.

Кадрлар алмашинуви тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олиш ва умумлаштиришни ташкил этади ҳамда бу тўғрисида гуруҳ раҳбарига маълумот беради.

Ўзбекистон Республикаси конунлари, Президент Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларининг туман ҳокимлигида ижросини таъминланиши назоратини олиб боради.

Туман ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан ижро интизомини олиб борилишини мониторингини юритади.

Соҳага оид туман ҳокими томонидан ўтказилган йиғилишларнинг баёнини юритади ва унда қабул қилинган баёний қарорлар ва топшириқлар ижросини мониторингини юритади ва назорат қилади.

Қонунчилик ҳужжатларига ҳамда туман ҳокимининг ҳужжатлари (топшириқлари)га мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.

ТАШКИЛИЙ-НАЗОРАТ ГУРУҲИНИНГ 1-ТОИФАЛИ МУТАХАССИСИ

Туман ҳокими тасарруфидаги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарлар ва захирадаги кадрларнинг шахсий йиғма жилдларига белгиланган тартибда маълумотлар тўплаб, уларнинг шаклланишини таъминлайди, кадрларнинг ўзгаришини қайд этиб боради ва ҳар ойда вакант ўринлар ҳақида маълумотлар тайёрлайди.

Захирага олинган кадрларни босқичма-босқич тайёрлаб бориш назоратини олиб боради ва бу борада гуруҳ раҳбарига ахборотлар тайёрлайди.

Туман бошқарув тизимида кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиб боради.

Раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини ўрганиб, шу ҳақида гуруҳ раҳбарига маълумотлар тайёрлайди.

Истеъдодли, мустақиллик ғояларига содиқ, фидойи ёш кадрлар тўғрисидаги маълумотларни жамлаб ўрганиб, уларни раҳбарлик лавозимларига заҳирага олиш юзасидан гуруҳ раҳбарига таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясига кадрларни танлаш, қўйи ташкилот органлари раҳбарларини ўқитиш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш бўйича фаолият олиб боради.

Гуруҳ ва ҳокимлик иш режасини ишлаб чиқади.

Туман ҳокимлиги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган рахбарларни ва заҳирадаги кадрларни танлаш, ўрганиб бориш бўйича ҳужжатларни тўплайди ва гуруҳ рахбарининг ушбу ишлар бўйича топшириқларини бажаради.

Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишларини мувофиқлаштириб, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишларини доимий назорат қилиб, ўрганиб боради, туман ҳокими ва гуруҳ раҳбарига зарур маълумотларни тайёрлаб беради.

Туман ҳокимлиги, ташкилот ва корхоналарда, ўзини ўзи бошқариш органларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил  12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 12-сон қарори ижросини ўрганади, амалдагиқонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари, Фармонлари, фармойишлари, Ҳукумат ҳамда вилоят ва туман хокими қарорлари бузилиши хусусида мансабдор шахслардан оғзаки ёки ёзма тушунтиришларни талаб қилади.

Гуруҳ назоратидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, Фармонлари, фармойишлари Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларини бажарилишини жойларга чиқиб ўрганади.

Маҳаллий вакиллик органлари, депутатлар комиссиялари, нодавлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади.

 Халқ депутатлари туман Кенгаши, доимий комиссиялар ишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади.

Давлат мукофотлари ҳамда туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди.

Кадрларнинг шахсий йиғма жилдларини тўлдириш, фикрлар йиғиндисини тўплаш ва мониторингни олиб боради.

Ҳар йилда бир маротаба шахсий йиғма жилдларни янгилайди ва тегишли маълумотларни тикиб боради.

Ҳужжатлар билан ишлашда ҳисоб юритиш ва ижро интизомига қатъий риоя қилади.

Туман ташкилотларидан гуруҳга келган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказади ва ижросини назорат қилади.

Кадрлар алмашинуви тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олиш ва умумлаштиришни ташкил этади ҳамда бу тўғрисида гуруҳ раҳбарига маълумот беради.

Белгиланган кунларда туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбарининг қабулини ташкил қилади.

Қонунчилик ҳужжатларига ҳамда туман ҳокимининг ҳужжатлари (топшириқлари)га мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИ

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига ахборот беради;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда шаҳарнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

туризмни рвиожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказининг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят, туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

маҳаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар ҳажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд қонун ва ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлайди.

Иқтисодий ислоҳотларнинг боришини, шу жумладан; шаҳар ҳокимлигининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш   асосида   тизимли   ва   комплекс   ўрганишни ташкил этади, таклифлар тайёрлайди.

Чорак ярим йил, 9 ой ва йил якунларига бағишланган йиғилишларни тайёрлайди ва йиғилиш қарорлари ижросини назорат килади.

Туман ҳокимига кутилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича таҳлилий маълумотлар киритиб боради.

Тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади ва бажарилиши юзасидан ахборотлар киритиб боради.

Соҳага оид туман ҳокими томонидан ўтказилган йиғилишларнинг баёнини юритади ва унда қабул қилинган баёний қарорлар ва топшириқлар ижросини мониторингини юритади.

Белгиланган кунларда туман ҳокими ўринбосарининг қабулини ташкил қилади.

Қонунчилик ҳужжатларига ҳамда туман ҳокимининг ҳужжатлари (топшириқлари)га мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.

Маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлайди.

туманда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этади, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади.

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.

  капитал қурилишда, муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишида, шу жумладан лицейлар ва коллежлар қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлайди ҳамда аҳвол ва вазиятни таҳлил қилади.

  қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, қурилиш соҳасида хусусий ва кичик тадбиркорликни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

  қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади.

  қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади.

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлайди ва ишларнинг аҳволини таҳлил қилади.

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш, ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширади.

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади.

транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади.

транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва уни оқилона ташкиллаштириш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиш вазифалари ҳал этилишини ташкил этади.

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларининг бажарилишини таъминлайди.

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этади.

коммунал соҳада мониторингни таъминлайди, ушбу соҳадаги аҳвол ва вазиятни таҳлил этади, коммунал хизмат кўрсатишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолайди.

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

ёқилғи-энергетика комплексида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилади.

қора ва рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва давлатга топшириш бўйича белгиланган топшириқлар ва режаларнинг бажарилишини назорат қилади.

туман ҳокимлиги биносида техника ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.

қонун ҳужжатларига мувофиқ фавқулодда вазиятлар бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради.

ҳоким томонидан ўтказиладиган фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди.

ҳоким томонидан ўтказиладиган фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимни белгиланган муддатларда хабардор қилади.

соҳага оид туман ҳокими томонидан ўтказилган йиғилишларнинг баёнини юритади ва унда қабул қилинган баёний қарорлар ва топшириқлар ижросини мониторингини юритади ва назорат қилади.

белгиланган кунларда туман ҳокимининг ўринбосари қабулини ташкил қилади.

қонунчилик ҳужжатларига ҳамда туман ҳокимининг ҳужжатлари (топшириқлари)га мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР СИЁСАТИ, ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИ

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

касб-ҳунар мактаблари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига кўмаклашиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларни амалга ошириш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техника воситалари билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч, осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалари ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини амалга оширилишига кўмаклашиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олийжаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг маҳаллий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил этиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва соғлиғини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштириш;

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича давлат дастурлари тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг ҳолатини таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятчиликни қисқартириш шакллари ва усулларини, шунингдек чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;

жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий сафарбарлик бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

Мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга оширади, бронга қўйиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди.

Ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик бўйича йиғилишларни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимни белгиланган муддатларда хабардор қилади.

Туман ҳудудидаги жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарор ривожлантиришни таъминлаш ҳамда янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, диний-экстремистик мафкура ва миссионерлик фаолияти тарқалишига тўсқинлик қилиш;

ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти устидан комплекс мониторингни ташкил этиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, соғлом, баркамол ёш авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш борасида ҳудуддаги давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бўлими, таълим, маданий-маърифий муассасалар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

туман ҳудудида дин билан боғлиқ аҳвол, миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни мунтазам ўрганади, уларни янада соғломлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

– ҳудуддаги диний ташкилотлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, “Нуроний” жамғармаси туманбўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, сиёсий партиялар туман кенгашлари, касаба уюшмалари ташкилотлари туман бўлимлари, миллий маданий марказлар ҳудудий тузилмалари томонидан уставда белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишига кўмаклашади ва назорат килади, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритади, шунингдек, Маънавият-маърифат маркази туман бўлинмасининг тарғибот ва қарши тарғиботга фаолиятини ташкил этишда маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳамкорлик қилади;

ҳудудда дин билан боғлиқ аҳволни янада соғломлаштириш бўйича йиллик Ҳукумат ва вилоят, туман дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди, мазкур масалада тузилган комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўяди;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;

аҳоли ўртасида ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётда норозилик кайфияти ҳамда бошқа салбий ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий, профилактика ҳамда ташкилий ишларни ташкил қилади;

 диний-экстремистик ташкилотлар аъзоси бўлган, озодликка чиққан ёки жазони ўташ колонияларида жазони ўтаётган шахсларнинг оилалари билан тарбия ва профилактика ишларини ташкил қилади;

хотин-қизлар ўртасида диний аҳволни мониторинг қилади, турли диний-экстремистик оқимларнинг хотин-қизлар қанотларини ташкил этиш ва жамиятни “исломийлаштириш”га қарши ишларни ташкил этади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг миллатлараро ва динлараро муносабатлар, диний ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга тааллуқли шикоят ҳамда аризаларини ўрганади, тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқланган ҳуқуқбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича материаллар юборади шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда;

маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида ҳудудда дин соҳасида, миллатлараро дўстлик ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш, ҳудудни маънавий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган жамоат ташкилотлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётни бир ёқлама, яъни ғаразли ёритишни инкор этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

жамият манфаати йўлида жамиятда раҳмдиллик ва инсонпарварлик ғояларини жорий этишга кўмаклашадиган ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббусларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга ёрдам бериш ишларини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фукаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни самарали амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга кўмаклашади;

азалдан шаклланган миллий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, энг яхши халқ урф-одатлари ва анъаналарини оммалаштириш, маҳаллалар ўртасида маданий-маърифий ишларни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширишни таъминлайди;

туман ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат ва диний ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, динлараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ҳамда миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ёзма (ёки оғзаки) тавсиялар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Соҳага оид туман ҳокими томонидан ўтказилган йиғилишларнинг баёнини юритади ва унда қабул қилинган баёний қарорлар ва топшириқлар ижросини мониторингини юритади ва назорат қилади.

Белгиланган кунларда туман ҳокимининг ўринбосари қабулини ташкил қилади.

Қонунчилик ҳужжатларига ҳамда туман ҳокимининг ҳужжатлари (топшириқлари)га мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИСИ

Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганади ва баҳолайди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлайди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашади.

Ваколати доирасидаги тегишли масалалар бўйича Президент, фармонлари, ҳукумат қарорлари ҳамда фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар комиссияси ҳамда диний маърифат ва маънавий-ахлокий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи фаолиятига тегишли ҳужжатларини жойларга етказиббажарилишини назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

маҳаллаларнинг маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли иллатларни бартараф этиш, носоғлом муҳит юзага келган оилаларни аниқлаш ва ёрдам бериш, муаммоли, нотинч, ноқобил оилалар билан якка тартибда ишлаш ҳамда индивидуал суҳбатлар ўтказиш борасида жойларда олиб борилаётган ишлари ўрганади ва таклифлар беради.

Фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-аҳлокий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан доимий иш олиб бориш, иш фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, низомий вазифаларнинг ижроси юзасидан йилнинг ҳар чорагида уларнинг ҳисоботини эшитиш, келгуси режаларини белгилашда ва иш фаолиятини такомиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатади;

маънавий-ахлоқий вазиятни таъминлашга қаратилган тадбирлар, носоғлом диний ғоялар таъсирига тушиб қолган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган асирлар ва уларнинг оилалари билан, хотин-қизлар ўртасида диний экстремизм, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик каби муаммолар юзага келишини олдини олиш, уларни бартараф этиш борасидаги тадбирларни амалга оширади ва ҳар чорак якунида кўрсаткичларни таҳлил этади;

оилаларни ўрганиш, жумладан: носоғлом муҳит юзага келган оилалар, муаммоли, нотинч оилалар билан ишлаш, ажрим ва турли салбий ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирларини белгилайди;

хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва кийиниш маданиятини юксалтириш буйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этади;

оилавий спортни ривожлантириш ва хотин-қизлар ўртасида спорт турлари бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этади;

хотин-қизларнипг ижтимоий бандлигини таъминлаш борасида бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда фаолият олиб боради;

соҳага оид туман ҳокими томонидан ўтказилган йиғилишларнинг баёнини юритади ва унда қабул қилинган баёний қарорлар ва топшириқлар ижросини мониторингини юритади;

Белгиланган кунларда туман ҳокими ўринбосарининг қабулини ташкил қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шаҳар ҳокимининг ҳужжатлари (топшириқлари)га мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЁРДАМЧИСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девонининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳам вилоят ҳокимининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (резолюцияларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ БОШ ЮРИСКОНСУЛЬТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ фаолият юритади.

Туман ҳокимлигида қабул қилинаётган карорлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатларининг амалдаги қонунларга, меъёрий-норматив ҳужжатларга мослиги юзасидан хуқуқий хулоса беради. Норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса виза қўяди.

Қарор, фармойишларни экспертизадан ўтказиш ишларини ташкиллаштиради. Лозим бўлганда хуқуқий масалаларни муҳокама қилишда туман ҳокимлиги вакили сифатида иштирок этади.

Қонунлар, кодекслар ва бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатларни жамлайди ҳамда уларга киритилаётган ўзгаришларга туман ҳокимлигида қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни мослаштириш ишларини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

туман ҳокимлиги ижроия аппарати ходимлари, маҳалла уларнинг    диний-маърифат    ва    маънавий     ахлоқий     масалалар маслаҳатчиларининг ҳуқуқий маданияти ва хуқуқий саводхонлигиниоширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашади, ўртасида ҳуқуқий маданиятни таъминлаш учун ўқувлар ўтказади.

Шунингдек:

– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилгаи ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади;

– ҳокимлик ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашади;

– ҳокимликнинг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда  қатнашади;

– ҳокимликнинг норматив-хуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириб бориш шу жумладан, фондни Кодекслар, қонунлар, шархлар, Ахборотномаларни бошқа хуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, раҳбариятга хуқуқий нашрларга обуна бўлиш хақида таклифлар киритади.

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯНИНГ МАСЪУЛ КОТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарорини 3-иловаси билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ фаолият юритади.

Вояга етмаганларга оид конунчилик ва жиноятчилик аҳволини таҳлил қилади, умумлаштиради бу хақда шаҳар ҳокимига ахборот, таклифлар тайёрлайди. Комиссиянинг иши билан боғлик бўлган тадбирларни ўтказилиши учун тегишли маълумотларни тайёрлайди.

Қомиссия  йиғилишлари  баённомаларини расмийлаштиради.  Йиғилиш қарорларини      тегишли      жойларга     юборилишини      ҳамда     уларнинг бажарилишини назорат қилади. Вояга етмаганлар бўйича таҳлилий ишларни олиб боради ҳамда зарур ҳолларда комиссия йиғилишларига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Соҳага оид туман ҳокими томонидан ўтказилган йиғилишларнинг баёнини юритади ва унда қабул қилинган баёний қарорлар ва топшириқлар ижросини мониторингини юритади.

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ БОШ ҲИСОБЧИ
(ҲИСОБЧИСИ ҒАЗНАЧИСИ)

Ҳокимликнинг мулки, маблағлари, мажбуриятлари, шунингдек хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини пул ва натурал ўлчовларда юритади.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, бухгалтерия ҳисоб-китобларининг тўғри олиб борилишини ҳамда туман хокимлигининг банклардаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳаракатларини назорат қилади.

Ҳокимликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи интизомига қатъий риоя этилишини, пул маблағларидан тежамли, мақсадли ва оқилона фойдаланилишини, барча товар-моддий бойликлар ҳисоби юритилиши, асраб-авайланилиши, ўринли ва тўғри фойдаланилиши чораларини кўриб боради ва бухгалтерия назоратини амалга оширади.

Ходимларга меҳнат ҳақи тўлови, рағбатлантириш ва бошқа тўловлар, ижтимоий муҳофазалаш йўналишидаги сарфланадиган маблағлар ўз вақтида тўланишини, меҳнатга оид ҳуқуқлари молиявий жиҳатдан бузилмаслигини таъминлайди.

Тузиладиган хўжалик шартномалари ҳокимликнинг манфаатларига моддий зарар етказмаслиги чораларини кўриб боради.

Туман ҳокимига киритилаётган ходимлар, фуқаролар ва юридик шахсларга бирор турдаги тўловларни амалга оширишни белгиловчи қарор ва фармойишлар лойиҳалари билан белгиланган тартибда танишиб чиқиб, имзолайди ёки ёзма эътироз билдиради.

Ходимларнинг йиллик штат жадвалларини, келгуси эҳтиёжлар ҳисобга олинган смета харажатларини тузади, зарурат юзага келганда смета харажатларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилишига ўз вақтида таклифлар тайёрлайди ва тасдиққа киритилишини ташкиллаштиради.

Молиявий ҳисоб ва ҳисоботларни олиб боради, хўжалик операцияларини назорат қилади ва ҳисоботларни тегишли ташкилотларга белгиланган муддатларда тақдим этиб боради.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали банк операциялари амалга оширилишини таъминлайди.

Товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда харид қилиниши, қабул қилиниши, киримга олиниши, мақсадли ва тежамли ишлатилиши, сақланиши, моддий жавобгар шахслар бириктирилиши, белгиланган тартиб ва муддатлардан хатловлардан ўтказилиши ва ҳисобдан чиқарилиши устидан бухгалтерия назоратини таъминлайди.

Барча шартномавий муносабатларда тўлов интизомига риоя этилиши чораларини кўриб боради.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўғри ҳисобланиб,  тўлаб борилишини таъминлайди.

Ҳокимликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари билан шуғулланади. Ҳокимлик      аппаратида иш шароитларини яхшилаш, автотранспорт воситаларидан, хизмат хоналаридан тўғри мақсадда фойдаланишларини ва техник воситаларининг яроқлилик ҳолатини тўлиқ таъминлайди. Ҳокимлик биноси, хоналари ва бино атрофлари тозалигини назорат қилади. Туман ҳокимилигининг тегишли мухрлар, бурчак штамплар ва бланкаларни тайёрлаш, уларнинг ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлайди.

Амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

ДЕВОНХОНА БОШ МУТАХАССИСИ

Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бошқарув аппаратида иш юритишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил                     12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

бошқарув аппарати фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади.

Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган ҳужжатлар (хат-хабарлар)ни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юбориш, чиқувчи ҳужжатлар (хат-хабарлар)ни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг, бошқарув аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтириш ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди.

Махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни, қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди;

бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмаларида иш юритишга методик раҳбарлик қилади.

Бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмаларида Иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилади.

Иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари ҳужжатларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, расмийлаштиради, кўпайтиради ва жўнатади.

Тушаётган хат-хабарларни қабул қилади, рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, тақсимлайди ва мансублигига кўра етказиб беради, чиқадиган хат-хабарларни қабул қилади ва жўнатади.

Таркибий бўлинмаларда ҳужжатлар йиғмажилдининг номенклатурасини аниқлаштиради, бошқарув аппарати учун йиғма номенклатура тузади, унга риоя этилишини назорат қилади.

Идоравий архив шакллантирилишини таъминлайди, ҳужжатлар йиғмажилдлари ва ҳужжатларни белгиланган тартибда Давлат архивига беради.

Ходимларга иш юритиш бўйича йўл-йўриқлар беради, бошқарув аппаратининг янги ходимларини ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалалари бўйича ўқитиш ва таништиришни ташкил этади.

Туман ҳокимлигига тушган ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатларини рўйхатдан ўтказади ва ҳисобини юритади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг шаҳар ҳокимлигига келиб тушган ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатлари билан ишлаш мониторингини олиб боради ва уларни таҳлил қилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва ҳоким ўринбосарларининг мутахассислари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва уларнинг туман ҳокимлигига мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни мунтазам равишда тайёрлайди. Туман ҳокимининг шахсий қабулини ташкил қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва киритади.

Ҳокимлик бланкалари билан таъминланишини, уларнинг сақланишини назорат қилади.

Туман ҳокимилигининг девонхонаси муҳрини ишлатилишига жавобгар.

Қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шаҳар ҳокимининг ҳужжатлари (топшириқлари)га мувофиқ бошқа ишларни амалга оширади.